Россиянинг Тверь областида ЙТҲ: 13 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Тверь областида микроавтобус ва йўналишли автобус ўртасида юз берган тўқнашув оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига асосан хабар қилди.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси микроавтобусда бўлган.
«Янгиланган маълумотларга кўра, микроавтобус ва автобуснинг тўқнашуви натижасида 14 киши жароҳат олди, улардан 13 нафари вафот этди», - дейилади ФВВ хабарида.
Йўл-транспорт ҳодисаси Тверь - Ржев йўлидаги Некрасово қишлоғи яқинида маҳаллий вақт билан соат 07:40да содир бўлди. Бу ҳақда Tverigrad нашри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига асосан хабар қилган.
Интернетда Некрасово қишлоғи яқинидаги автоҳалокат юз берган жойдан олинган видео пайдо бўлди. Видео «Известия» томонидан эълон қилинди.
Кадрлардан кўриш мумкинки, микроавтобуснинг ярми йўқ бўлиб кетган. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ЙҲХБ ходимлари ишламоқда.
Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Мавзуга оид
23:19 / 03.10.2024
НАТО аъзолари Россияга зарба бериш тақиқини олиб ташлашни муҳокама қилади
21:06 / 03.10.2024
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Вуҳледар шаҳри эгалланганини эълон қилди
18:25 / 03.10.2024
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
12:10 / 03.10.2024