Ўзбекистон | 16:42 / 06.10.2018
43936
1 дақиқада ўқилади

Тўлов-контрактни тўлаш муддати яна узайтирилди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Маълумот учун, маҳаллий олийгоҳда белгиланган тўлов-контракти бир йил учун ўртача 8,2 миллион сўмдан бошлаб 12 миллион атрофида тўхтайди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида эса бу рақам 18-22 миллион атрофида белгиланган. Шунингдек, кириш имтиҳонларида ўқишдан йиқилган абитуриентлар ўқишни супер-контракти арзонроқ ОТМга кўчириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олийгоҳларда тўлов-контрактни тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилганди.

Мавзуга оид