Мутахассислар энг ҳимояланган смартфонни маълум қилишди
iPhone ҳимояланганлик жиҳатидан энг ишончли смартфон ҳисобланади, дея хабар беради Market Watch сайти. Apple маҳсулоти маълумотлар сақлаш учун Android’дан кўра ишончли экани маълум бўлди.
Журналистларнинг билдиришича, iOS платформаси маълумотларнинг аксарият қисмини қурилманинг ўзида сақлаш имкониятини беради. Шу билан бирга, Google операцион тизими маълумотни компания серверига юборади. Кейинчалик, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари уларнинг «рақамли портрети» ва мақсадли реклама яратиш учун ишлатилади. Бундан ташқари, iPhone’ни расмий дўкондан юклаб олинадиган иловалар орқали бузиб кириш мушкул.
Google платформаси мобил иловани ишлаб чиқувчилар учун очиқ, дея таъкидлайди мақола муаллифи. Бу фойдаланувчиларга ўзининг смартфонини таҳлил қилишга, хакерларга эса хавфсизликнинг жуда ҳам жиддий бўлмаган талабларини четлаб ўтишга имкон беради.
Google'нинг бошқа бир камчилиги - софтнинг унчалик кўп янгиланмаслиги. Хусусан, уч йил олдин Android қурилмаси кодида 950 миллиондан ортиқ девайслар хавфсизлигига таҳдид солган камчилик аниқланди. Вақти-вақти билан янгиланаётган ҳолатларда бу камчиликнинг олдини олиш мумкин эди.
Мавзуга оид
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
21:52 / 13.09.2024
Apple ўғирланган эҳтиёт қисмлар ўрнатилган iPhone қурилмаларини блоклашни бошлайди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
20:24 / 26.08.2024