Ўзбекистон | 16:01 / 15.10.2018
128278
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлди

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1961 кишини, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 14195 кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг тақсимланиши қуйидагича кўринишга эга: Қозоғистон - 31%, Тожикистон - 28,3 ва Россия - 25,3%. Шунингдек, Туркманистон - 3,7%, Қирғизистон - 2,4%. Яна 9,3% - бошқа мамлакатлар.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг тақсимланиши эса шундай акс этди: Қозоғистон - 48,1%, Россия - 46%, АҚШ - 1,3%. Ундан кейинги поғоналарни Исроил - 0,7%, Қирғизистон - 0,5% билан жой олди. Яна 3,4% бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 ойда 14 минг киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан кўчиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид