Жаҳон | 23:15 / 17.10.2018
17721
1 дақиқада ўқилади

Мелания Трампнинг самолёти билан фавқулодда вазият юз берди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп учиб кетаётган самолёт техник муаммо сабабли “Эндрюс” базасига қайтишига тўғри келди. Носозлик самолёт салонидаги туташга сабаб бўлган. Самолётда биринчи хоним билан бирга журналистлар ҳам бўлган.

CNN телеканали маълумотларига кўра, самолёт ҳавога кўтарилгандан тахминан 10 дақиқа ўтгач салонда тутун ва куйган ҳид пайдо бўлган. Шундан кейин ОАВ вакилларига ҳўл сочиқлар тарқатилиб, бадбўй ҳид кучайса, у билан юзларини беркитиш тавсия қилинган.

Бир муддатдан кейин самолёт муваффақиятли қўндирилган. Мелания Трампнинг расмий вакили ҳодиса “кичик техник муаммо” билан боғлиқ бўлганини айтган.

Оқ уйда ушбу ҳодисага изоҳ берилмаган ва биринчи хонимнинг сафари кўчирилиши маълум қилинган. Мелания Трамп Филадельфиядаги шифохонага тадбирда иштирок этгани кетаётган бўлган. У Вашингтонга шу куни кечроқ қайтиши керак бўлган.

Мавзуга оид