Қўқондаги коллежда жинсий зўравонликка учраган қизлар иши юзасидан жиноят иши очилди
Интернет тармоғидаги турли сайтлар ва каналларда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таҳсил олувчи бир неча қизга нисбатан жинсий зўравонлик ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Kun.uz’га маълум қилишича, Қўқонда шундай ҳодиса чиндан ҳам рўй берган, айни пайтда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Бош прокуратура вояга етмаганларнинг шаъни, ҳуқуқ ва манфаатлари нуқтаи назаридан иш юзасидан бирор-бир маълумот беришни мақсадга мувофиқ эмас, деб топди.
Kun.uz’нинг воқеадан хабардор манбалари етказган маълумотларга кўра, мазкур иш юзасидан коллеж қоровулларидан бири, директорнинг икки ўринбосари, бош ҳисобчи ва беш тарбиячи уч кун ҳибсда ушлаб турилган ва гаров эвазига ҳеч қаерга чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилган.
Қўқондаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида жорий йилнинг 24 сентябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан аноним сўров ўтказилган. Сўров натижаларига кўра, ўқитувчи ва коллеж ходимлари сўроққа чақиртирилган.
Бундай сўровнинг ўтказилишига коллежда таълим олаётган 16 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши сабаб бўлган. Аноним сўров асносида бу таълим масканида ўқийдиган яна бошқа қизлар ҳам ўзларига жинсий тажовуз бўлганини ёзиб беришган.
Сўровда юзага чиққан маълумотлар асосида Қўқон шаҳар прокуратураси коллежнинг тарбиявий, молиявий ва ташкилий ҳолати бўйича тафтиш ўтказган.
Коллеж директори талон-торож ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, унинг ҳайдовчиси, ёшлар етакчиси ва руҳшуноси коллеж ўқувчи қизларига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «номусга тегиш», «жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш», «ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш», «мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш» сингари моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйида ўта оғир жиноятлар содир этишда айбланган собиқ директор ўринбосарларига ҳукм чиқарилгани ҳақида илгари хабар берилган эди.
Жиноят ишида судланувчилар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланган ва турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган эди.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
15:58 / 03.10.2024
Янгийўлда 4 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган шахс ушланди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024