Жаҳон | 10:27 / 30.10.2018
31094
2 дақиқада ўқилади

Саратонни йўқ қилишнинг янги усули аниқланди

Фото: MIHNEA BOSTINA

Отаго университети (Янги Зеландия) олимлари Сенека-Валли вируси саратон ҳужайраларини қандай зарарлаши ва уларни йўқ қилишини ўрганиб чиқишди. Келажакда бу салбий ўсимталарни даволашнинг янги усулини яратиш имконини беради. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Мутахассислар ўсимта ҳужайраларининг юқори кенгликдаги криоэлектрон микроскопия ёрдамида зарарланишини кузатишди, бунда намуналар паст ҳарорат шароитида бўлади. Маълум бўлишича, Сенека-Валли вируси зарарланган ҳужайралар юзасида жойлашувчи ANTXR1 оқсил рецептори билан боғланади. Шу билан бирга, соғлом тўқималарга хос бўлган ANTXR2 тегилмаган инфекцион агент бўлиб қолади.

Олимларнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари Сенека-Валли вирусини қўллаш усулини ишлаб чиқишда ёрдам беради, бунда организмда унга барқарорлик пайдо бўлмайди. Бунга агентни ANTXR1 билан ўзаро алоқада бўлувчи қисмни қолдириш даражасида модификация қилинса ҳамда инсон иммун тизими реакция билдирадиган ҳолатни олиб ташласа, эришса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар қиш фаслидаги жиддий хавф ҳақида огоҳлантиришганди.

Мавзуга оид