Жаҳон | 20:28 / 01.11.2018
84563
2 дақиқада ўқилади

Миср эҳромлари қандай қурилгани сири очилди

Фото: РИА Новости / Файед Эль-Гезири

Қоҳирадаги Шарқ археологияси Француз институти ва Англиядаги Ливерпул университети олимлари қадимий мисрликлар эҳромларни қуришда фойдаланганлари тахмин қилинаётган қурилмани топишди.   

Археологлар мисрликлар алебастр олган, Луксор яқинидаги карьерлардан бирида катта юкларни кўтариш учун қўлланган бўлиши мумкин бўлган пандус изларини топишган. Топилманинг тахминий ёши 4,5 минг йилга баҳоланган.

Конструкция марказида қия ҳолдаги майдонча бўлиб, унинг икки томонида зинапоялар ва тешиклар бўлган. Тешикларга ёғоч ходалар тиқилиб, улар атрофида арқон ўралган бўлиши мумкин. Кўп тонналик блоклар ёғоч “чана”ларга маҳкамланган. Шундан кейин қурувчилар арқонларни тортиб, блокларни 20 градус бурчак остидаги майдонча бўйлаб суришган.

Олимлар аввал ҳам мисрликлар бундай конструкциядан фойдаланган бўлишлари мумкинлигини тахмин қилишган, бироқ бу тизимни илк бор аниқлашди.

Миср эҳромлари сайёрамизда ҳозиргача сақланиб қолган энг қадимий тош иншоотларидан бири бўлиб, унинг катта қисми фиръавнлар учун дахмалар сифатида қурилган.

Мавзуга оид