Хитой орбитага глобал навигация тизимининг 41-сунъий йўлдошини муваффақиятли олиб чиқди
Хитой Beidou-3 сунъий йўлдошига эга “Чанчжэн-3B” ракетасини орбитага муваффақиятли учирди. Ушбу сунъий йўлдош Хитой томонидан яратилган Beidou глобал навигация тизимининг 41-сунъий йўлдоши бўлди.
Ракета 1 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 23.56да Сичан космодромидан учирилган. Бироздан кейин сунъий йўлдош ракетадан ажралиб, белгиланган орбитага чиққан. Сунъий йўлдош бир қатор синовлардан кейин тизимга уланади ва аввал учирилган бошқа сунъий йўлдошлар билан бирга ишлай бошлайди.
Beidou Хитой томонидан яратилаётган глобал навигация тизими бўлиб, АҚШнинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАССига рақобатчи бўлади. 2020 йилга қадар тизим бутун дунё бўйлаб навигация хизматларини кўрсата бошлаши режалаштирилган.
Ушбу парвоз “Чанчжэн” ракеталари оиласи учун умумий ҳисобда 290- ва жорий йилдаги 30-парвоз бўлди.
Мавзуга оид
00:49 / 15.09.2024
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
00:32 / 18.08.2024
Британия биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага учирди
09:12 / 10.08.2024
Хитойга тегишли ракета орбитада парчаланиб, космик чиқиндини ҳосил қилди
08:15 / 28.05.2024