Долларнинг расмий курси кўтарилиши давом этди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 6 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13,10 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8249,97 сўмга етган.
1 евро 1,73 сўмга кўтарилиб, 9392,59 сўмни ташкил қилди.
1 Россия рубли 52 тийинга пасайди ва 1 рубль 124,67 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди. Бу ҳафта доллар курси кетма-кет 13-ҳафта ўсмоқда.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022