Иқтисодиёт | 16:18 / 16.03.2022
29800
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин ўсишда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 330 сўмдан ошди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 180,26 сўмга кўтарилиб, 11 330,38 сўмни ташкил қилди. Евро 177,98 сўмга кўтарилиб, 12 448,69 сўм бўлди.

Рубль 5,89 сўмга кўтарилиб, 105,15 сўм бўлди.

15 март куни долларнинг расмий курси 117,09 сўмга кўтарилиб, 11 150,12 сўмни ташкил қилганди. 16 март куни тижорат банкларида доллар курси кескин ўсиб, 11 385 сўмгача етди.

Мавзуга оид