«Монако» клуби хўжайини ҳибсга олинди
Россиялик миллиардер ва “Монако” футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев князлик прокуратураси талаби билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.
Риболовлев коррупцияда, “таъсирни сотиш” каби жиноятларда гумон қилинмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйида тинтув ўтказилган.
Нашр маълумотларига кўра, бизнесмен Чемпионлар лигасининг “Монако” ва “Брюгге” ўйини олдидан ҳибсга олинган.
nrc.nl голланд нашри Football Leaks платформасидаги маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда AIM голланд компанияси раҳбари Бернард де Роос Риболовлев билан клубга fair play қоидаларини четлаган ҳолда пул сармоя қилишда ёрдам берувчи келишувни тузганини маълум қилган.
Шартнома 2014 йилда тузилган. Де Роос “Монако”га 10 йил давомида 1,4 млрд евро келтиришга, яъни даромадни 10 марта кўпайтиришга ваъда берган.
Риболовлев француз клубининг назорат пакетини 2011 йилда сотиб олган. 2,5 йил ичида у клубга 325 млн евро сармоя қилган. nrc.nl’нинг ёзишича, УЕФА олдин ҳам клубнинг молиялаштирилиши манбаларини шубҳали деб ҳисоблаган.
Бизнесмен Forbes нашрига кўра, россиялик миллиардерлар рўйхатида 18-ўринни эгалламоқда. Унинг бойлиги 6,8 млрд долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024