Ўзбекистон | 03:12 / 16.11.2018
4953
1 дақиқада ўқилади

E-VISA: 20 мингга яқин хорижлик Ўзбекистонга кириш электрон визасини олди

Бугунга келиб 49 мамлакатнинг 19 518 нафар фуқароси Ўзбекистонга кириш электрон визасини қўлга киритди. KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

15 ноябрь санаси маълумотларига кўра, жами 19 820 нафар хориж фуқароси Ўзбекистонга кириш учун электрон виза сўраб мурожаат қилган. Шулардан 19 518 нафарига E-VISA берилган бўлса, яна 280 кишининг мурожаати ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, E-VISA статистикаси бўйича фуқаролари энг кўп Ўзбекистонга кириш истагини билдирган мамлакат – Хитой. Бу мамлакатдан келиб тушган аризалар сони 5601 тани ташкил этган. Ундан кейинги ўринда 2023 та мурожаат билан Ҳиндистон номи қайд этилган. Учинчи поғонани эса 1867 фуқаросининг мурожаати билан АҚШ эгаллаб турибди.

Шунингдек, Буюк Британия, Франция ва Германия мамлакатлари фуқаролари ҳам Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олишни сўраб мурожаат қилганлар орасида кўпчиликни ташкил қилади.

Мавзуга оид