2019 йилдан таълим муассасаларига ўқишга киришда қатор имтиёзлар белгиланиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан билдирилган таклифларга розилик берилиши ҳамда 2019 йилдан бошлаб таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгиланиши мумкин:
а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;
Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;
Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.
б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
Инглиз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 4.5) В1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) В1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори;
Немис тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В1 ва ундан юқори;
Француз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В1 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В1 ва ундан юқори.
в) Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили биринчи (асосий) фан сифатида киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
Инглиз тили учун Миллий сертификат С1, International English Learning Testing System (IELTS 7.0) С1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 95) С1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English CAE, С1 ва ундан юқори;
Немис тили учун Миллий сертификат С1, Goethe-Zertifikat С1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) С1 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) С1 ва ундан юқори;
Француз тили учун Миллий сертификат С1, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) С1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) С1 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун Миллий сертификат С1 ёки Халқаро сертификат (С1) ва ундан юқори.
г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан)озод этиш:
Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;
Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;
Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.
2019 йилга қадар олинган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024