Ўзбекистон | 11:20 / 26.11.2018
34377
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови рўй берди. 

Учқун Тиловович Худоёров

ИИВ сайтидаги маълумотга кўра, майор Учқун Тиловович Худоёров Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари рўй берганди. 

Мавзуга оид