Китлар янги ов усулини ўзлаштирмоқда
14 метр узунликка ва 30 тонна оғирликка етадиган букри китлар катта оғзи билан балиқлар ва планктонлар тўдаларини тутиб, сўнгра оғизларига тушган сувни юқори жағда тишлар ўрнига ўсувчи, зич жойлашган мугуз пластиналар орқали ўтказиб, ўлжани сузиб олади.
Китларда бир неча ов қилиш техникаси мавжуд. Мисол учун, ўлжани пуфакчали тўрга ҳайдаш усули: бунда кит балиқлар тўдаси остига шўнғиб, ҳаво чиқариб спирал бўйича юқорига кўтарила бошлайди. Балиқлар пуфакчалардан иборат девор билан қуршалиб, сув сиртида ғуж бўлиб олади ва енгил ўлжага айланади.
Биологлар бир неча йил аввал букри китларда яна бир ов қилиш усулини пайқашганди. Бунда китлар балиқлар тўдасини аниқлаб, сиртга кўтарилиб, оҳиста оғизларини очади. Бунда балиқлар кит оғзига ўзлари кириб кетишади (эҳтимол, балиқлар кит оғзини ҳавода айланиб юрувчи қушлардан панагоҳ деб қабул қилишган).
Агар балиқлар ноодатий панагоҳдан фойдаланишга шошмасалар, китлар уларни сузгичлари билан оғзига йўналтиришлари мумкин бўлган.
2011 йилда биологлар Ванкувер яқинида иккита кит ушбу ов усулидан фойдаланаётганини пайқашган. 4 йил ўтиб 16 кит, ҳозирда эса 20 кит балиқни шундай усулда овлаётгани қайд қилинган.
Кўринишича, ушбу тактика китлар орасида оммалашмоқда. Бу эса букри китлар бир-бирларидан ўрганишларидан дарак бериши мумкин. Шунингдек, китларнинг океандаги ўзгараётган шароитлар, мисол учун ем миқдорига мослашаётганларини намойиш қилади.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
08:10 / 06.09.2024