Ўзбекистон | 09:00 / 08.12.2018
42608
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«MMS AGRO» Ўзбекистон бўйлаб аччиқ қалампирларни чекланмаган миқдорда харид қилмоқда

2018 йилги деҳқончилик йилида Ўзбекистоннинг 15 минг гектардан ортиқ экин майдонларига хорижий ва маҳаллий навдаги аччиқ қалампир кўчатлари қадалди. Сўнгги ойларда Ўзбекистоннинг турли ОАВ, жумладан Kun.uz сайтида ҳам республикада аччиқ қалампир етиштириш борасидаги йўл қўйилган камчиликлар, фермерларнинг касодга учраётгани, етиштирилган ҳосилни харид қилувчи йўқлиги хусусида қатор танқидий мақолалар эълон қилинди. 

Бироқ 2018 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида ушбу масалага бағишлаб ўтказилган қатор тадбирларда бир неча фирма етиштирилган аччиқ қалампир ҳосилини харид қилаётганлари, катта ҳажмда экспорт шартномалари борлиги, уларни ижросини таъминлаш учун ҳосил топиш масаласи пайдо бўлганини айтишди.  

Kun.uz сайти тасвирга олиш гуруҳи шундай фирмалардан бири «Mingbuloq meva-sabzavot agroeksport» - «MMS AGRO» МЧЖ фаолияти билан танишди. 

Видео: Youtube

Маълум қилинишича, «MMS AGRO» МЧЖ томонидан республикада фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон хўжаликларидан хорижий ва маҳаллий навдаги аччиқ қалампир ҳосилини чекловсиз миқдорда харид қилмоқда. Биз, жумладан фирманинг Наманган вилоятидаги қабул қилиш шохобчасида маҳсулотлар саралаб қадоқланаётгани ва экспортга шай ҳолатга келтирилаётганига гувоҳ бўлдик. Сифатли аччиқ қалампирлар қопларга солиниб, омборхоналарга тахланмоқда.  

«Корхонамизда шу кунгача, қарийб 5 минг тонна аччиқ қалампир сотиб олиниб, хорижга экспорт қилишга тайёрланди. Айни пайтда чет эл билан 35 минг тонна қалампир етказиб бериш бўйича келишиб олинган», - дейди жамият раҳбари Мирзаолим Яқубжонов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда фирма Туркияга 49 млн АҚШ долларига тенг аччиқ қалампирни етказиб бериш бўйича шартномани бажариш устида иш олиб бораётган бўлса, малайзиялик тадбиркорлар билан 7 млн долларлик шартнома имзоланган. Бу каби ишлар фирманинг Қорақалпоғистондаги бўлими томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Яқинда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясида хорижлик тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам Ўзбекистонда етиштирилган аччиқ қалампирни узлуксиз етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган эди. Жамиятда 400 киши мавсумий иш билан таъминланган бўлса, 45 киши эса доимий меҳнат қилиб келмоқда. 

Биз, шунингдек, фирма буюртмаларини шартнома асосида бажараётган Янгийўл туманидаги «Grand Ecoproduct» фирмасига ҳам ташриф буюрдик ҳамда аччиқ қалампирни қайта ишлаш жараёни билан бевосита танишдик.

«Биз бу ерда сотиб олинган аччиқ қалампирларни қайта ишлаб, қадоқлаб, харидорларга етказиб бериш учун тайёрлаяпмиз. Аччиқ қалампирдан «Аджика», аччиқ қалампир консервалари, аччиқ қалампир пастаси ишлаб чиқарилмоқда», - дейди Анвар Ғофуров.

Бироқ, мавжуд буюртмаларни бажариш учун етарли даражада хом-ашё топиш муаммо бўлмоқда. «Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?». Фермерларнинг аксарияти аччиқ қалампир етиштиришда агротехника қоидаларига риоя қилмаган. Шу боисдан ҳам ҳосил миқдори кам бўлган. Қолаверса, аксарияти харидор йўқ, деган важ билан қалампир экилган майдонларни ҳосилни йиғиб олмасдан шудгор қилиб юборган. Бунинг оқибатида айни вақтда шартномани бажариш учун зарур миқдорда қалампир топиш МЧЖ олдидаги жиддий муаммолардан бири бўлиб турибди.

«Grand Ecoproduct» фирмаси технологи Пўлат Абдухалиловга кўра, аччиқ қалампирдан консерва ҳамда аччиқ паста тайёрлаш жараёни тўлиқ назоратда бўлиб, Европадан келтирилган технология асосида ишлаб чиқарилади. Аччиқ паста 210 кг.лик махсус қопларга асептик тарзда қадоқланади. Ундан ҳар 10 дақиқада намуна олиниб, шу ернинг ўзидаги лабораторияда текшириб турилади. Қайд этиш ўринлики, аччиқ қалампирдан паста олиш Ўзбекистонда илк бор ўзлаштирилди.

Лавҳамиз сўнгида Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштирган фермерларга айтмоқчи бўлганимиз шуки, агар сизда аччиқ қалампир ҳосили бўлиб, унга харидор топа олмаётган бўлсангиз, республика бўйлаб чекланмаган миқдорда аччиқ қалампир сотиб олаётган «MMS AGRO» МЧЖнинг ҳар бир вилоятдаги вакилларига мурожаат қилинг. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид