“Ғишткўприк” чегара постида яширинча олиб ўтилаётган заргарлик буюмлари фош этилди
Ўзбекистонга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Ана шундай бир нечта уринишлар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланди.
Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Р.Н. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги курткасининг чўнтагидан ҳамда пайпоқларининг устки қисмига ўраб яширилган, оғзаки сўровда тақдим этилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати қарийб 21 миллион сўмлик, жами оғирлиги 696 грамм бўлган 175 дона оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини республикамизга яшириб олиб келаётганида тўхтатиб қолинди.
Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро Н.Г. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги курткасининг ички чўнтаги, икки оёғидан ҳамда оёқ кийим ичига яширилган оқ рангли металлдан ясалган қиймати 13,5 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 451 грамм бўлган, 136 дона заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.
Яна бир фуқаро З.М.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 5 880 000 сўмлик умумий оғирлиги 196 грамм бўлган 23 дона оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини қўшни давлатдан олиб кираётганлиги фош этилди.
Ушбу пост орқали республикага кириб келаётган фуқаро Х.П.нинг қўл юклари орасида жойлашган конфетлар ичида, белгиланган меъёрдан ортиқча, қиймати 1 920 000 сўмлик, умумий вазни 64 грамм оқ металлдан ясалган 13 дона турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:10 / 31.10.2024
Ўзбекистонга заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатилди
07:35 / 22.08.2024
“Ғишткўприк” постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан изоҳ берилди
13:11 / 29.05.2024
«Ғишткўприк» пости орқали 30 та рациянинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
08:40 / 25.04.2024