Индонезия парламенти Lion Air авиакомпаниясидан янги Boeing’лар сотиб олмасликни талаб қилди
Индонезия парламенти мамлакатдаги энг йирик хусусий авиакомпания Lion Air’нинг Boeing 737 Max 8 самолёти октябрь охирида ҳалокатга учрагани сабабли авиакомпаниядан Boeing компанияси билан Boeing 737 Max сериясидаги самолётларни сотиб олиш бўйича келишувдан воз кечишни талаб қилди.
“Компания парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун шартномани бекор қилишига умид қиламиз”, деб айтган Индонезиянинг ҳукмрон Демократик партияси депутати Алекс Луқмон. У бу самолётлар хавфсиз эмаслигини таъкидлаб ўтган. Депутат Lion Air самолёти ҳалокатидан ташқари, яқинда Norwegian Air’га қарашли Boeing 737 Max 8 лайнери двигател билан боғлиқ муаммо сабабли Эронда мажбурий қўнишни амалга оширганини эслатиб ўтган.
29 октябрда Lion Air’га тегишли Boeing 737 Max 8 самолёти Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига JT610 рейсини амалга ошираётганда ҳалокатга учраганди. Самолётдаги барча 189 киши ҳалок бўлган. Борт қайд қилгичидан олинган маълумотларга кўра, лайнерда камида 6 та техник муаммо аниқланган.
Ҳалокатдан кейин Lion Air вакиллари 22 млрд долларга 190 та самолёт етказиб берилиши бўйича келишув бекор қилиниши мумкинлигини айтишган.
Мавзуга оид
00:20
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024