Тошкентдаги «Зарқайнар» мажмуаси 87,9 млрд сўмга сотилмоқда
«Ўзбекнефтгаз» профилланмаган активларини сотишда давом этмоқда.
Компания энг йирик ва қиммат активлардан бирининг нархи бўйича бир қарорга келди - «Ўзбекнефтгаз» «Мурувват-текс» МЧЖ орқали эгалик қиладиган «Моделлар уйи галереяси» МЧЖнинг 100 фоизлик улуши.
Халқ орасида «Зарқайнар» комплекси деб аталувчи объект қарийб 90 млрд сўмга баҳоланди ва аукцион савдоларига қўйилди. Бу 2017 йилнинг кузида ишга туширилган E-ijro онлайн-аукцион иши тарихидаги энг қиммат лотлардан бири ҳисобланади.
Бино 2005 йилда қурилган, умумий майдони 1,2 га., шундан 1.06 га. ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Бино уч қаватдан иборат ва 100га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.
Бошланғич нархи 87,9 млрд сўмни ташкил этди. Закалат миқдори - 4,3 млрд сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукционнинг ўзи 25 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги MDS-Service клиникасига харидор маълум бўлганди.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024