Жаҳон | 07:59 / 17.12.2018
8158
1 дақиқада ўқилади

Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди 

Фото: Depositphotos

“РИА Рейтинг” агентлиги Европанинг 40 та давлати, Россия, Қозоғистон ва Туркияда аҳолининг сарф-харажатлари структурасини ўрганиб, бу давлатлар аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига қанча пул сарфлашини аниқлади.      

“РИА Новости” ахборот агентлиги буюртмаси билан ўтказилган таҳлилга кўра, Люксембург аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига ўз бюджетининг 8,7 фоизинигина ишлатар экан. Етакчи учталикка Буюк Британия (10 фоиз) ва Нидерландия (10,6 фоиз) ҳам кирган. Россияда бу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил қилар экан. 

Бу борадаги энг паст кўрсаткичлар Қозоғистон, Молдова ва Украинада қайд қилинган. Қозоғистон ва Молдова аҳолиси ўз бюджетининг 40 фоизини, Украина аҳолиси эса 50 фоизини озиқ-овқатга ишлатиши аниқланган.

Тадқиқотда миллий статистик хизматлар, Росстат ҳамда Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари қўлланган.

Мавзуга оид