“Уйда ёлғиз” фильмида мухлисларни ранжитган “алдов” қўллангани маълум қилинди
Америкалик актёр ва сценарийнавис Сет Роген “Уйда ёлғиз” фильмидаги пицца етказиб берувчи иштирокидаги ва бошқа бир қатор саҳналарда алдов қўлланганини маълум қилди. Фильмнинг илк икки қисмида бош қаҳрамон Кевин Маккаллистер аслида мавжуд бўлмаган “Жирканч қалб фаришталар” фильмидан парчани томоша қилади.
Таъкидланишича, хаёлий фильмдаги бир қатор эпизодлар “Уйда ёлғиз” учун атайлаб суратга олинган.
Рогеннинг айтишича, 1938 йилда суратга олинган” Жирканч юз фаришталар” фильми мавжуд бўлиб, “Жирканч қалб фаришталар”даги эпизодлар ушбу фильмга ишора сифатида яратилган.
Рогеннинг бу баёноти “Уйда ёлғиз”нинг кўплаб мухлисларини ранжитди, чунки улар “Жирканч қалб фаришталар”нинг ҳақиқатда мавжудлигига ишонишган. Ундаги кўплаб иборалар оммалашиб кетган.
Мавзуга оид
20:29 / 26.12.2019
Канадада «Уйда ёлғиз» фильмидан Трамп иштирокидаги саҳна олиб ташланди
01:25 / 22.12.2018
“Уйда ёлғиз” комедиясининг давоми суратга олинади
21:33 / 23.04.2018
"Уйда ёлғиз"нинг замонавий муқобили: австралиялик бола онасидан аразлаб Балига ёлғиз учиб кетди
14:39 / 27.12.2017