Фан-техника | 14:32 / 27.12.2018
10865
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хитой 2018 йилда ракеталар учириш бўйича Россия ва АҚШни ортда қолдирди

Фото: REUTERS

Бу ҳафта Хитой учинчи синов телекоммуникация сунъий йўлдошини учириб, 2018 йилда 37-космик ракета парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Global Times газетаси ёзмоқда.

Хусусан, сўнгги маълумотларга кўра, Россия 18 маротаба ракета учирган, АҚШда - 34та. Шу ҳафта АҚШ ва Хитойда яна биттадан ракетани учириш режалаштирилган. Шу тариқа, Хитой йилнинг охирида космик ракеталарни учириш сони бўйича етакчилик қилади, дейилади материалда.

2018 йилда Хитой космик маконни тадқиқ қилиш бўйича халқаро лойиҳалар соҳасида «эргашиб бораётган» эмас, балки «етакчига» айланди, дейди Хитой фанлар академияси ҳузуридаги Миллий космик илмий марказ директори Ван Чи.

Қудратли мамлакатларнинг космосда ўз таъсирини кучайтириш бўйича истагини ҳисобга олиб, Хитой космик илм ҳамда Ерни кузатиш каби амалий тадқиқотларга кўпроқ сармоя киритиши керак, дея таъкидлайди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда АҚШ ва Хитой савдо уруши иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатиши айтилганди.

Мавзуга оид