АҚШда йирик газеталарнинг чоп этилиши киберҳужум сабабли тўхтаб қолди
Лос-Анжелесдаги босмахона иши унинг компьютер тизимига вирус тушиши оқибатида издан чиқди. Шу сабабли бир неча йирик газеталарнинг чоп этилиши тўхтаб қолди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, 29 декабрда ҳамма обуначиларга ҳам газеталарнинг навбатдаги сони етиб бормаган. Бу газеталар орасида The Wall Street Journal, The New York Times, Los Angeles Times ва The San Diego Union-Tribune бор. Шунингдек, 30 декабрда ҳам газеталар ҳаммага етказиб берилмаслиги мумкин.
Босмахона Los Angeles Times нашрига тегишли бўлиб, унинг сайтида гап “зарарли дастур воситасида ҳужум қилингани” ҳақида бораётгани маълум қилинган. Ушбу муаммо 28 декабрда аниқланган, бироқ техник мутахассислар уни бартараф этиш устида ҳали ҳам ишлашмоқда ва бунга яна бир кун талаб этилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди
09:50 / 24.09.2024
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024