Спорт | 18:33 / 31.12.2018
19446
1 дақиқада ўқилади

Мейвезер янги йил оқшомида япониялик кикбоксчи билан ўтказадиган жанги учун қанча пул олишини маълум қилди

Фото: МТРК МИР

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавага қарши ўтказган жанги учун 9 млн доллар олади. У бу ҳақда ижтимоий тармоқда маълум қилди ва бу жангни «енгил сайр» деб атади.

Жанг 31 декабрь куни Токиода бўлиб ўтади. У уч дақиқадан уч раунд давом этади. Рақибларга зарба бериш учун оёқлардан фойдаланиш тақиқланади. 

Америкалик боксчи профессионал фаолияти давомида бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. У охирги марта ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонган.

Мавзуга оид