Фан-техника | 17:29 / 04.01.2019
7569
1 дақиқада ўқилади
Huawei iPhone’да пост жойлаштиргани учун икки ходимининг лавозимини пасайтирди
Huawei компаниянинг расмий твиттер-аккаунтида iPhone’да пост жойлаштиргани учун икки ходимининг лавозимини пасайтирди ва уларнинг маошини қисқартирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Ходимлар янги йил ҳақидаги постни Apple смартфонида жойлаштиришган. Буни америкалик таниқли техноблогер Маркес Браунли сезган.
Айни пайтда Huawei ва Apple ўртасидаги муносабатлар таранглашган. Бу асосан АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши билан боғлиқ.
Аввалроқ Браунли икки марта Samsung iPhone’дан фойдаланиб реклама қилганини аниқлаганди. Компаниянинг расмий твиттер-аккаунтларида Galaxy Note 9 ва Galaxy A9 смартфонлари асосий рақобатчининг қурилмаси ёрдамида реклама қилинган.
Мавзуга оид
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
21:52 / 13.09.2024
Apple ўғирланган эҳтиёт қисмлар ўрнатилган iPhone қурилмаларини блоклашни бошлайди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
20:24 / 26.08.2024