Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўз банки пайдо бўлди. Унинг устав капитали 100 млрд сўм
Тошкент шаҳрида янги “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.
Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, банкнинг устав капитали 100 млрд сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.
Банк кенгаши Раиси – Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасининг Молия бош бошқармаси бошлиғи Лутфилла Нуруллаевич Исматуллаев. Банк бошқарув раиси – Қахрамон Турсунович Арипов. Банк манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй (Рақобат қўмитасининг собиқ биноси).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви 2018 йил 29 декабрда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.01.2025
Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
18:22 / 13.01.2025
Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025