Спорт | 15:50 / 18.01.2019
9399
1 дақиқада ўқилади

Мая Ёшида: «Ўзбекистон футболчилари майдонда баҳамжиҳат, тартибли ҳаракат қилишди»

Фото: Getty Images

БААда ўтаётган Осиё Кубоги-2019нинг «F» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония – Ўзбекистон учрашувидан (1:2) сўнг микст зонада футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Хусусан, ўйинни захира ўриндиғидан кузатган Япония терма жамоаси сардори, Англиянинг «Саутҳэмптон» клубида ўйновчи ҳимоячи Мая Ёшида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

— Ўзбекистон терма жамоаси таркиби кучли футболчилардан ташкил топган, майдонда баҳамжиҳат, тартибли ҳаракат қилишди. Футболчилардан 22-рақамли (Ж.Сиддиқов), 14-рақамли (Э.Шомуродов), 18-рақамли (Ф.Мусаев)ларнинг ҳаракати айниқса ёқди.

Гарчи ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак-да, иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ёмон ўйин кўрсатмади. Яхши терма жамоа.

Мавзуга оид