Ўзбекистонда янги ҳарбий институт ташкил этилди
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондаги биринчи ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади:
• алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.
Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:57 / 09.01.2025
Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади — ҳисобот
22:17 / 25.12.2024
Финландия бир ҳафтада 280 минг ҳарбийни сафарбар этишга тайёр
12:10 / 25.12.2024
Собиқ исёнчи гуруҳлар Сурия Мудофаа вазирлигини назорат қилмоқчи
14:30 / 20.12.2024