Жамият | 12:09 / 03.02.2019
17121
1 дақиқада ўқилади

Нон ва мош орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Х.нинг қўл юклари орасидаги нон ва идишга солинган мош ичига яшириб қўйилган салкам 72 гр. оғирликдаги кумуш тақинчоқлар олиб кирилиши тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.  

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, божхона чегараси орқали республикага кириб келаётган йўловчилар томонидан қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлмаган товарларни тўловларсиз олиб ўтишлари мумкин. Фақатгина жисмоний шахслар ёнидаги товар-моддий бойликларни тўғри декларациялаб беришлари талаб этилади.

Мавзуга оид