Спорт | 18:10 / 04.02.2019
10642
1 дақиқада ўқилади

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтишга яқин

Фото: Tribuna.Uz

«Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.

Kun.uz манбасининг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи Жанубий Кореянинг «Гвангжу» клубида кўрикдан ўтмоқда. Томонлар ўзаро келишувга эришган ва яқин орада шартнома имзолашади.   

Маълумот ўрнида, «Гвангжу» клуби 2010 йилда ташкил топган ва нуфузи жиҳатдан Жанубий Кореяда иккинчи ҳисобланмиш Кей-Лига 2 мусобақасида иштирок этади.

Мавзуга оид