1 апрелдан ички ишлар органлари бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан 2019 йил 1 апрелдан қуйидаги тартиб жорий этилиши мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, профилактика ва хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини ташкил этишга ҳақли;
тадбиркорлик субъектлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартномавий-ҳуқуқий асосда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларни амалга ошириш учун хўжалик маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органлари бўлинмалари штатларини ташкил этишга ҳақли;
ички ишлар органларининг давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида ҳақ эвазига уларнинг автотранспорт воситаларини кузатиб бориш хизматини кўрсатиш ваколати берилади.
Белгиланишича:
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимлари ўз фаолиятида ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий амал қилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш тегишинча ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан ушбу қарор билан кўзда тутилмаган ички ишлар бўлимларини ташкил этиш тақиқланади.
Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни маҳаллий ҳамда хўжалик ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:44 / 07.09.2024
Тошкентда фестивалда жамоат тартибини бузган 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига баённома тузилди
08:55 / 05.06.2024
Ҳудудларда жойлашган йирик бозорлар темир панжаралар билан ўраб олинади
08:47 / 11.05.2024
Тошкентда жамоат тартибини бузган фуқаролар ИИО ходимларига қаршилик кўрсатди
15:30 / 06.05.2024