«Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги ўз улушини сотувга қўйди. Ҳозир меҳмонхона биносини бошқарувчи «Otel O’zbekiston» МЧЖ қўшма корхонасида 80,13% давлатга тегишлидир.
Бошланғич нарх - 33 миллион доллар. Максимал тўлов муддати - 3 йил. Харидор икки йил мобайнида 100 миллиард сўм маблағ киритиш бўйича инвестиция мажбуриятларини ўзига олиши керак. Бу маблағ меҳмонхонани модернизация ва, агар зарурат туғилса, реконструкция қилиш учун керак.
Янги мулкдор 10 йил давомида фаолиятнинг асосий турини (меҳмонхона хизматлари) сақлаб қолиши, бино ташқи кўринишини ўзгартирмаслиги ва меҳмонхонани бошқариш учун энг яхши менежерларни жалб қилиши шарт. Танловда иштирок этиш учун дастлабки нархнинг камида 15 фоизи миқдорида гаров пули киритиш лозим.
Маълумот учун, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси - Тошкент марказида 1974 йилда қурилган меҳмонхона. Ушбу тўрт юлдузли меҳмонхона ҳали ҳам шаҳарнинг энг таниқли объектларидан биридир. Меҳмонхонада 223 хона мавжуд.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024