Ўзбекистон | 18:45 / 14.02.2019
190623
2 дақиқада ўқилади

Гулнора Каримованинг ўғли онасига босим бўлаётганини билдирди

Фото: Instagram/ @i.kar7

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг набираси, айни пайтда Лондонда истиқомат қилаётган Ислом Каримов ўзининг Instagram'даги саҳифасида Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, унга илтимоснома йўллаган

«Тушунарсиз сабабларга кўра, онамга инсонга хос бўлмаган босим бўляпти ва унинг олдига шифокорлар қўйилмаяпти»,  – дейди кичик Каримов. 

Унинг айтишича, ижрочилардан кимгадир «мавжуд саволларнинг хотиржам ёпилиши» ёқмаяпти. 

«Болалигимиздан бизга маълум киши сифатида, ўзини бобомнинг шогирди, дея эътироф этган Ўзбекистон Президентидан илтимос қиламан: «Бизга эътибор қилинг ва синглим ҳамда бизни тингланг! Синглим онам билан бирга бўлишига тўғри келди ва унинг юрак саломатлиги яхши эмас, шу ҳолатда ҳам шифокорлар унинг олдига қўйилмаяпти. Мен онам ва синглимнинг соғлиғидан хавотирдаман», – дейди у.

Бош прокуратура матбуот котиби эса Гулнора Каримовага нисбатан босим мавжуд эмаслигини таъкидламоқда. Билдирилишича, у шифокор кўригидан ўтишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Бош прокуратура Каримова иши бўйича айрим тафсилотларни баён қилганди. Унга кўра, Гулнора 2015 йилдаёқ бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, жазони ўтамоқда.

Мавзуга оид