Ўзбекистон | 16:56 / 28.02.2019
76897
2 дақиқада ўқилади

Фото: Президент Тўрақўрғонда халқ ичига кириб борди

Наманган вилоятига ташриф чоғида Президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади. Давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди.

«Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги ислоҳотлар халқ билан бамаслаҳат давом эттирилишини таъкидлади. Жумладан, Наманган вилоятининг ҳар бир туманига катта миқдорда инвестициялар киритиш, янги корхоналар, санаторийлар, мактаблар қуриш, ишчи жойлар яратиш бўйича улкан лойиҳалар бошланганини айтиб ўтди. 

Одамлар Президентимиз ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдирди. Наманган вилояти, умуман, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этди.

Таъкидлаш керакки, халқ билан мулоқот қилиш, ҳамиша халқ билан бирга бўлиш Шавкат Мирзиёев фаолиятининг асосий мезонидир. Президентимиз ҳар бир ҳудудга, жумладан, 2017 йилда Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида ҳам одамлар билан мулоқот қилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид