Самарқандда 141 та объектда ер ажратиш, қурилиш тартиб-қоидаси ва технологиялари бузилган
Самарқанд шаҳрида қурилаётган бинолар лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича Самарқанд вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармасида қурилиш корхоналари раҳбарлари билан қурилаётган бинолар муҳокамаси бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири Анвар Мустафақулов.
Мазкур бинолар Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида қурилаётгани сабабли Шаҳарсозлик кенгаши аъзолари — Самарқанд вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг қурилиш, архитектура ишлари бўйича раҳбар ва мутахассислари, Тошкент ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари профессор-ўқитувчилари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси мутахассислари муҳокамада иштирок этди.
Йиғилишда мавжуд меъёрларга мос келмаган кўплаб биноларнинг лойиҳасига ўзгартириш киритилди. Қуриб бўлинган, аммо баландлиги тарихий ҳудудда бино қуриш қоидаларига мос келмайдиган бир нечта биноларнинг юқори қаватлари бузиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 февралида Самарқанд вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ҳоким Э.Турдимов республика прокуратураси ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотномага асосан Самарқанд шаҳридаги 141 та объектда ер ажратиш, қурилиш тартиб-қоидаси ва технологиялари бузилганини маълум қилганди.
«Қурилишдаги пинҳона келишувлар, ҳужжатлардаги сохталиклар, тендер танловларининг ёпиқлиги соҳадаги қонун бузилишлари ҳамда коррупцияга йўл очган. Айниқса, қадимий шаҳардаги айрим тарихий мерос объектларига зарар етган. Бу ҳолат ЮНЕСКО маъмуриятининг эътирозига сабаб бўлган», — деган эди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024