Жаҳон | 14:00 / 17.03.2019
18023
2 дақиқада ўқилади

​ОАВ: Қирғиз чегарачилари халқаро ташкилот вакилларини Ворухга киритмаяпти

Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласида жиддий тус олган келишмовчилик давомида қирғиз чегарачилари Қизил Ярим Ой жамияти автомобилини Ворухга киритмади. Бу ҳақда АП хабар бермоқда. 

Нашрнинг қайд этишича, қирғиз чегара хизмати ходимлари, шунингдек, тез тиббий ёрдам машиналари ва ҳалок бўлганлар майитини олиб кетиш учун келган жамоатга ҳам рухсат бермаган. 

«Қизил Ярим Ой жамияти машинаси зарур тиббий анжомлар билан Исфара шаҳрининг Ворух ҳудудига киритилмаяпти. 13-14 март куни тожик-қирғиз чегарасида юз берган отишмада яраланган аҳолига ёрдам бериш учун ўша жойда ҳозир бўлган халқаро ташкилот машинаси беш кундан буён қирғиз аскарлари томонидан ташқи дунёдан узиб қўйилган Ворухга киришга муваффақ бўлмаган», — дейилади хабарда. 

Фото: Asia-Plus

​Қизил Ярим Ой жамияти 1919 йилда пайдо бўлган ва унинг асосий вазифаси уруш давом этган тўрт йил ичида оғир синовларга дуч келган мамлакатлар аҳолисининг соғлиғини тиклаш бўлди.​ Айни пайтда ташкилот ўз фаолиятини давом эттириб, кам ҳимояланган тоифали шахсларнинг ҳаётини яхшилаш билан шуғулланади.

Фото: Asia-Plus

Мавзуга оид