Ўнинчи фарзанди дунёга келган андижонлик Шукуржон ва Насибахоннинг шукри
Боғишамол даҳасида янги меҳмон келган хонадонга кириб, бу даргоҳдаги қувонч, файзни ҳис этиш бошқача бўлди. Ҳайрон ва лол қолганимиз, хонадонда 10 фарзанд вояга етмоқда. Келганимизни билган барча болажонлар пешвоз чиқиб, салом бера бошлашди. Соғлом ва дуркун улғаяётган болалар гўё худди гулларга ўхшарди.
Андижон шаҳар, Боғишамол даҳаси, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Қодирохуновлар оиласида 10-фарзанд дунёга келди.
Шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Оминахон Ибрагимова ва оиладаги барча фарзандларнинг соғлом улғайишини шу кунгача назорат қилиб бораётган шифокор Барнохон Шокирова билан уларни йўқлаб бордик.
Оила бошлиқлари Шукуржон ва Насибахонлар билан суҳбатлашамиз.
“Ўзим ўттиз етти ёшдаман. Минг шукр, мана ўнта фарзандли бўлдик. Болаларимиз ўртасидаги фарқ 2 ёшга етмайди. Ўртада учтасини бир яшардан фарқи бор. Энг катта қизимиз Шукрона 15 ёшга кирди. Ҳозирда, 28 - мактабни 9-синфида ўқимоқда. Яна минг бор шукр, ҳамма боламиз соғ-саломат катта бўляпти”, дейди Насибахон.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Оиладаги ўн фарзанддан бештаси мактабга борар экан. Бештаси эса онасининг ёнида.
Ота Шукуржон фарзандларига “Ш” ҳарфи билан бошланувчи исмларни саралаб қўйибди - Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия, Шайҳулло ва туғилганига беш кунлик бўлган қизчанинг исми Шамсинур.
Мактабга бораётган беш нафар фарзанднинг ҳаммаси аъло баҳоларга ўқир экан. Уларнинг тарбиялаш жараёни қандай кечаётгани ҳақидаги саволимизга Шукуржон Қодирохунов қуйидагича жавоб берди:
“Ўзим битта ўғилман. Ёшлигимдан улғайсам кўп фарзандли бўлишни орзу қилган эдим. Яратганга шукур, ниятларимга етяпман. Энди энг катта орзуйим эса, болаларимни оқибатли қилиб тарбиялаш. Мактабдаги устозларидан фақат яхши гап эшитамиз. Демак, тарбиядаги ҳаракатларим зое кетмаяпти”.
Бир нарса бизни ҳайрон қолдирди. Эр-хотинга, “Оилада нима камчиликларингиз бор?”, дея берган саволимизга. Улар, “Худога шукр. Ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ”, дея жавоб беришарди.
Аслида, 10 фарзандни едириб, ичириб, кийинтириб, ўқитишни ўзи бўладими...
Хонадон соҳиблари ҳар бир гапини шукр айтиш билан бошлар экан. Балки, бахтга эришишни энг яқин йўли ҳам шукроналикдир..
Қувончга тўла хонадондан яхши кайфият билан қайтдик.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
14:37 / 27.12.2024
380 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
09:37 / 27.12.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024