Сербия президенти қароргоҳи қамал қилинаётган вақтда бамайлихотир шахмат ўйнаб ўтирган
Сербия президенти Александр Вучич намойишчилар қароргоҳини ўраб олаётган вақтда мудофаа вазири Небойшя Стефанович билан бамайлихотир шахмат ўйнаб ўтирган. Бу ҳақда унинг ўзи твиттерда маълум қилди.
“Қароргоҳда кечки тадбирлар олдидан кичик танаффус. Сербиянинг мардлиги ва поклиги зўравонликни ҳамиша мағлуб этади”, деб ёзган Вучич твиттерда ва шахмат ўйнаётгани суратини илова қилган.
17 март куни минглаб намойишчилар Белград кўчаларига президентнинг истеъфосини талаб қилиб чиқишган. Намойишчилар давлат телевидениеси биносига тухумлар улоқтиришган, сўнгра ичкарига бостириб киришган. Кўп ўтмай полиция уларни кўчага чиқарган.
Шундан кейин намойишчилар Вучич қароргоҳи томон йўл олиб, уни ўрай бошлашган. Вучичнинг айтишича, намойишлар ортида олигархлар Бошко Обрадович, Драган Жилас ва Вука Еремич турибди, улар “мамлакатни талашда давом этиш учун” ҳокимиятни қайтаришга уринишмоқда.
Аввалроқ Вучич Сербия Европа сари йўналишда эканини, бироқ шу билан бирга Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишини айтган.
Мавзуга оид
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
13:20 / 21.10.2024
Вучич 2,5 йил ичида биринчи марта Путин билан телефонда гаплашди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024