Ўзбекистон | 12:10 / 20.03.2019
26814
1 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилган Агроинспекция бошлиғи ўринбосарлари тайинланди

Фото: iStock

Ҳукумат қарори билан Музаффар Раҳимжонович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Адлия вазирлиги телеграм каналида хабар берилишича, Улуғбек Нормаматович Жовлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Ҳамроев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилган инспекциянинг асосий вазифалари белгиланди.

Мавзуга оид