Жаҳон | 10:26 / 21.03.2019
18513
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновнинг холдинги янги келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда

Фото: REUTERS

Алишер Усмоновнинг Mail.ru Group ширкати Россияда кўрсаткич бўйича тўртинчи оператор YouDrive’да улуш сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда, дея хабар беради The Bell.

Келишув томонларидан бирига яқин бўлган манба YouDrive билан музокаралар ҳақиқатдан бўлиб ўтаётганини тасдиқлади. Mail.Ru амалдаги каршеринг операторини сотиб олишдан манфаатдор, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Mail.ru келишувда миноритар шерик сифатида автомобиллар лизингига бор эътиборни қаратган молиявий ҳамкор билан биргаликда иштирок этади.

Фото: YouDrive

Mail.ru Group вакилининг айтишича, ширкат транспорт сегментида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун турли хил вариантларни кўриб чиқмоқда.

«Агар ижобий қарор юзага келса, унда гап миноритар инвестициялар ҳақида боради, бу бизнинг «Ситимобил» такси сервисига сармояларимизга ўхшаш бўлади», - дея тасдиқлади у.

«Ситимобил»да Mail.ru Group ва унга алоқадор бўлган «Мегафон»га акцияларнинг 33 фоизидан кўпроғи тегишли, бу ҳақда 2018 йил декабрида сервис асосчиси Арам Аракелян айтиб ўтганди.

YouDrive 2,5 минг дона автомобиль билан Россия каршеринг бозорида тўртинчи ўринни эгаллайди. Энг йирик ўйинчилар - «Яндекс.Драйв» (6 500 автомобиль), «Делимобиль» (6 000) ва BelkaСar (4 050). YouDrive акцияларининг 60 фоизи унинг асосчилари Борис Голиков, Андрей Куприков ва Алексей Нурдиновга, 40 фоизи - Москвадаги Mercedes-Benz дилери «Панавто»га тегишли.

Бундан олдин, Алишер Усмонов «Спартак» учун 1 миллиард евро беришга тайёр экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид