Жаҳон | 16:41 / 28.03.2019
22458
2 дақиқада ўқилади

Қирғиз диаспораси Ёқутистондаги вазият бўйича баёнот берди

Фото: Вадим Скрябин / ТАСС

«Қирғизистон бирлиги» минтақалараро жамоат ташкилоти раиси Абдуғани Шокировнинг «Говорит Москва» радиостанциясига интервьюда маълум қилишича, Ёқутистонда муҳожирларга қарши қабул қилинган чоралар «жуда қаттиқдир».

Аввалроқ, Ёқутистон раҳбари Айсен Николаев бу йил 33та иқтисодий соҳада меҳнат мигрантларини ишга жалб қилмаслик бўйича кўрсатма бергани маълум бўлганди.

Шокировнинг таъкидлашича, бундай қарор Евросиё иқтисодий иттифоқи келишувлари, шунингдек, Россия қонунчилигига зид келади.

«У ерда [Ёқутистон] ишлаётган кишилар аллақачон маҳаллий шароитларга мослашиб кетган. Иш ва яшаш жойини ўзгартириш қийин», - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, диаспора бу «нозик» масала бўйича энг юқори даражадаги россиялик амалдорларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг умид билдиришича, ушбу вазият давлатлараро даражада кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ёқутистонда мигрантларга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтаётгани, Ўзбекистонда фавқулодда ишчи гуруҳ тузилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид