Тинимсиз ёмғир оқибатида Самарқанд кўчаларида сув тошқинлари юзага келди — фотолар
Қарийб 16 соатдан бери тўхтовсиз ёғаётган ёмғирдан сўнг Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчаларига сув тошган. Бунга кўчалардаги ёмғир сувлари оқиб кетадиган дренаж ариқларининг интенсив тўлиб қолиши сабаб бўлган.
Айниқса, шаҳарнинг марказий Регистон ва Даҳбед кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати фалаж бўлиб қолган.
Шунингдек, Буюк ипак йўли, Афросиёб, Маҳмуд Қошғарий, Мир Саид Барака, Оби Раҳмат, Муқумий, Ўзбекистон, Амир Темур, Конимех, Мўлиён-Сочакий кўчаларида ҳам сув тўпланиб қолган.
Айни вақтда Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ободонлаштириш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва «Сувоқова» корхонаси билан ҳамкорликда табиий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш борасида ишларни олиб боришмоқда.
Бир қатор кўчаларда транспорт қатнови тикланган. Айрим кўчаларда ҳануз тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz мухбири Самарқанд кўчаларидан фоторепортаж тайёрлади.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024