Ўзбекистон | 10:45 / 30.03.2019
6237
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг иккита конвенциясини ратификация қилмоқчи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиниши мумкин.

Шунингдек, “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага мувофиқ, Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиниши белгиланган.

Бундан олдин, Ўзбекистон Стокгольм конвенциясини ратификация қилмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид