Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳарбийлар тоғда экскурсия ташкил этишди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Халқ таълими вазирлиги қошидаги “Сен ёлғиз эмассан” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 22- ва 23-сон болалар уйи тарбияланувчилари билан Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлари марказига экскурсия уюштирилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, меҳрибонлик уйларида ташкил этилган ҳарбий-спорт гуруҳларининг 70 нафар тарбияланувчиси тоғ спорти турларининг альпинизм, қояни забт этиш, шунингдек, от миниш, экстремал шароитларда яшовчанлик асослари ва кичик калибрли милтиқдан отиш тайёргарлиги элементлари бўйича бошланғич билим олиб, амалий кўникмага эга бўлишди.
Шу билан бирга, ёшларга Марказ тоғ-йўриқчилари ва соҳа бўйича катта тажрибага эга бўлган спорт усталари томонидан ҳарбий ватанпарварлик ва тоғ спорти турлари бўйича маърузалар қилиниб, ўқув фильмлари намойиш этилди.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024