Жамият | 11:00 / 17.04.2019
49621
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Самодаги муҳташам ҳаёт

Фото: SAMO

Аҳоли ўсиши ва фаол қурилиш ҳар қандай ривожланаётган шаҳарнинг илк белгилари ҳисобланади. Турар-жойларнинг барпо этилиши эса қурилишнинг муҳим қисмидир. Бунга VEK компанияси барпо этган Паркент кўчасидаги (Korzinka.Aviator савдо маркази яқинида) «SAMO» турар-жой мажмуасини мисол қилиш мумкин.  

Мажмуа 9 та бинодан ташкил топган. Ўйин майдончаси ва ҳордиқ чиқариш жойларидан ташкил топган ички ҳовли оилали инсонларга жуда мос келади. Биринчи қаватлар албатта тижорий мақсадлар учун сотилади. Агар бу ерда яшаш ҳақида гап борса, у ҳолда ҳар бир одам бунда ўз таъби ва имкониятларидаги кичик ва шинам уйлардан тортиб ҳашаматли ва кенг апартаментларни танлаши мумкин.

Фото: SAMO

Яшашга мўлжалланган хонадонларнинг майдони 47.94 м2 дан 254 м2 гача. Охирги қаватларда эса жами иккита қаватни ўз ичига олган пентхаус-квартиралар жойлашган бўлиб, уларнинг деразасидан атроф гўзаллигини қуш учадиган баландликдан томоша қилиш мумкин. Автомобиллар турар-жойига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Мажмуада ҳам ер усти, ҳам ер ости парковкалар кўзда тутилган, хуллас, барча машиналарга жой топилади.

Фото: SAMO

Кўчмас мулк харид қилишда биз кўпинча яхши жойлашувни ҳам инобатга оламиз. Бу борада «SAMO» мажмуасидаги хонадонлар соҳибларида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Тошкентда истиқомат қилиш учун аъло манзил – гарчи бу ердаги уйлар автомобиллар ва шаҳар транспорти билан тўлиб- тошган йўллардан узоқда жойлашган бўлса-да, шаҳарнинг марказигача жуда яқин, тезда етиб олиш мумкин.

«SAMO» турар-жой мажмуасидаги хонадонларнинг 1 м2 майдони нархи  5.725.600 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, хонадонларни бўлиб тўлаш шарти билан ҳам харид қилиш имконияти ҳам мавжуд. Масалан, жами тўловнинг 50% қисми олдиндан амалга оширилганда, қолган қисмини фоизларсиз 15 ой давомида бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади.

Фото: SAMO

Яшаш манзилига тегишли масала жиддий иш бўлиб, уни танлаш асносида профессионалларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу боис агар «SAMO» турар-жой мажмуаси сизни қизиқтирган бўлса, отни қамчиланг ва орзуингиздаги уйларда яшашни бошланг. Бизнинг кўчмас мулк бўйича вакилимиз билан боғланинг:

+998 71 200-55-25

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид