Спорт | 17:54 / 17.05.2019
8966
1 дақиқада ўқилади
Касильяс инфарктдан сўнг фаолиятини якунлайдиган бўлди
«Порту» дарвозабони Икер Касильяс машғулот пайтида юрак хуружини бошидан ўтказган ва унга шифохонада инфаркт ташхиси қўйилган эди.
Кейинчалик унинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва чемпионат ўйинларини якунлай олмаслиги ойдинлашди.
Marca нашрининг таъкидлашича, энди 37 ёшли футболчи фаолиятини давом эттира олмайди. Касильяс бу ҳақда яқин орада эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Касильяс «Порту» билан 2020 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолаган эди.
Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол ўтказиб юборган ва 19та сэйвни амалга оширган.
Мавзуга оид
16:18 / 10.08.2020
«Галактикос эмас, Мостолеслик». Икерсиз қолаётган футбол
14:00 / 05.08.2020
Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлади
21:00 / 01.05.2019
Касильяс юрак хуружи билан шифохонага ётқизилди. У фаолиятини якунлаши мумкин
14:13 / 31.05.2018