Ўзбекистон | 07:53 / 23.05.2019
9987
2 дақиқада ўқилади

Бинолар ва иншоотларни лойиҳалашда мажбурий тартибда айрим талаблар жорий этилмоқда

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жамоат, маъмурий, турар жой ва саноат мақсадларидаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалашга топшириқларни ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш босқичларида мажбурий тартибда қуйидаги талабларни кўзда тутишлари белгиланмоқда:

биноларда телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун тегишли майдонлар ва инфратузилмаларни, уларга электр таъминотини келтирган ҳолда, ажратилиши;

бинолар ичида телефония, маълумотлар узатиш ва Интернет тармоқлари, кабель телевидение ва эфир телевидениясини жамоавий қабул қилиш тизимлари, шунингдек, “хавфсиз уй” ва қўриқлаш сигнализацияси кабелларини ўтказиш учун паст токли кабель шахталари мавжудлиги;

турар жой, жамоат, маъмурий ва саноат ҳудудларида телекоммуникация линияларини ётқизиш ва телекоммуникация объектларини (телекоммуникация шкафлари, антенна миноралари, мачталари ва бошқалар) ўрнатиш учун тегишли ер участкалари ажратилиши.

Мавзуга оид