Фан-техника | 08:54 / 24.05.2019
7308
1 дақиқада ўқилади
SpaceX учинчи уринишдан Falcon 9 ракетасини 60 та сунъий йўлдош билан бирга учирди
АҚШнинг SpaceX компанияси учинчи уринишдан Falcon 9 ракетасини Starlink лойиҳасининг 60 та сунъий йўлдоши билан бирга учирди. Лойиҳа интернет-трафикни узатиш глобал тармоғини яратишга мўлжалланган.
Ракета Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан маҳаллий вақт билан 23 май соат 22:30да учирилган.
SpaceX’да маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар 550 км баландликка олиб чиқилади.
Ракета дастлаб 15 май куни АҚШнинг шарқий соҳилбўйидан учирилиши керак эди, бироқ старт ёмон об-ҳаво сабабли қолдирилган. Кейинги кунги парвоз қўшимча текширув ўтказиш ва сунъий йўлдошлар дастурий таъминотини янгилаш зарурати сабабли яна бекор қилинганди.
Мавзуга оид
00:49 / 15.09.2024
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
20:36 / 12.09.2024
Тарихда илк бор профессионал бўлмаган астронавтлар очиқ космосга чиқди
21:36 / 10.09.2024
SpaceX биринчи шахсий тадқиқот миссиясини учирди. Нопрофессионал астронавтлар очиқ космосга чиқади
18:16 / 08.09.2024