Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган масала юзасидан воқеа жойига чиқиб, ёғоч уйларнинг бузилишига оид масалани ўрганди ва муддатдан олдин демонтаж ишлари бошланганлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ киритди.
5-уй 7-хонадон эгаси Усмон Мўминовга бузилаётган 3 хонали уй-жойи ўрнига умумий майдони каттароқ бўлган 28 та кўп қаватли уйнинг юқори қаватларидан хонадонлар таклиф этилган. Бироқ, рафиқаси диабет касалига йўлиққани сабабли у пастки қаватлардан 3 хонали уй сўрамоқда. Икки кун давомида Мўминовлар оиласи ўзлари танлаган янги уйга кўчишади.
22-уй, 6-хонадон эгаси Отабек Ниёзалиев эски, ёнғин хавфли юқори бўлган ёғоч уйлардан қулай шароитли, сифатли, янги уйларга кўчаётганидан хурсандлигини билдирди. Лекин унга кўчишдан олдин янги уйга эгалик ҳуқуқини таъминлайдиган ҳужжатни тақдим этишларини сўрамоқда. Масъуллар тез орада бу муаммо ҳал этилишини айтишди, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Шунингдек, ҳокимлик томонидан фуқаролар яшаб турган уйда муддатдан олдин демонтаж ишларини бошлаб юборган мутасадди шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Ҳозирги кунда ёғочли уйларда истиқомат қилган 32 оиладан 29 таси қулай, сифатли ва майдони каттароқ бўлган янги уйларга кўчирилди. Янги қурилган уйларга кўчирилган 18 нафар хонадон эгаларида туман ҳокими ўринбосари томонидан имзоланган кафолат хати мавжуд.
Бир ярим ой муддат ичида ушбу оилаларга ҳам мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади, дея якунланган хабар.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024